Кириш Регистрация

19 ёшли ҳимоячи "Реал" таркибида дебют қилади

Баҳо:
+ | -

Виктор Вальдепеньяс "Реал" сафида дебют қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

"Қаймоқранглилар" жароҳатлар ва дисквалификациялар туфайли кўплаб футболчиларини йўқотди - айниқса, ҳимояга жиддий зарар етди.

Журналист Хорхе Пиконинг маълум қилишича, 19 ёшли Вальдепеньяс Ла Лиганинг навбатдаги турида "Алавес"га қарши ўйинда чап қанот ҳимоясида бошланғич таркибда майдонга тушиш эҳтимоли юқори. Қайд этилишича, ёш испаниялик машғулотларда ўзини яхши кўрсатган.

Виктор Вальдепеньяс ҳали "Реал"нинг асосий жамоасида ўйнамаган, аммо бир неча бор қайдномадан жой олган.

"Реал" ва "Алавес" ўртасидаги баҳс 14 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:25, 13.12.2025.
Ўқилди: 3531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик