Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Матбуот анжумани давомида италиялик мутахассис ўзининг маоши атрофида айланиб юрган турли миш-мишларга ҳам нуқта қўйди. У йиллик маоши 4 миллион евро эканлиги ҳақидаги хабарларни қатъиян рад этди:
“Менинг йиллик маошим 4 миллион евро эмас. Аммо бундай нотўғри маълумотлар жуда кўп такрорланмоқда ва бунга ишониш керак эмас”.
Шу билан бирга, йиғилишда Каннаваро ўзи билан олиб келган ёрдамчи мураббийларнинг маоши қандай тўланишига ҳам ойдинлик киритилди. Маълум қилинишича, мураббийлар штабидаги барча ёрдамчиларга ЎФА томонидан алоҳида маош тўланмайди.
Улар Каннаваронинг шартномаси доирасида фаолият юритади, яъни ёрдамчиларнинг ойлик ҳақи бош мураббийга белгиланган умумий маблағ ҳисобидан қоплаб берилади.













