"Манчестер Сити" мураббийлар штабида Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлиб ишлайдиган Коло Туре ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Юқори даражадаги ҳужумчига қарши ўйиндан олдинги кечада мен доим ухлай олмасдим. Мен ҳар бир ўйиндан олдин Эрлингга айтаман: "Кўпгина ҳимоячилар сиз ҳақингизда ўйлаб ухлай олмайдилар", - деди Туре.













