Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик боксчилар 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа рейтингида кучли учликдан жой олди.

Турнирда −60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Абдумалик Ҳалоков финал жангида россиялик Всеволод Шумков билан беллашди ва ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берди. Бироқ жанг давомида Шумков томонидан Ҳалоковнинг қулоғи тишлаб олингани акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиоҳуновнинг маълум қилишича, Абдумалик Ҳалоков мазкур ҳолат бўйича на жанг вақтида, на жангдан сўнг мураббийлар, ҳакамлар ёки расмий шахсларга шикоят билан мурожаат қилган.

Амалдаги бокс регламентига кўра, рақибга нисбатан бундай қўпол қоидабузарлик содир этилган тақдирда айбдор боксчи дисквалификация қилинади ва ғалаба жабрланган спортчига берилади.

“Дарё” манбасига кўра, Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу ҳолат юзасидан Халқаро бокс ассоциациясига расмий апелляция киритишни режалаштирмоқда. Агар IBA мазкур эпизодни қоида бузилиши сифатида баҳоласа, Абдумалик Ҳалоков учинчи бор Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 2024 йил декабрь ойида Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик боксчи Ҳавасбек Асадуллаев қўпол қоидабузарлик сабаб дисквалификация қилинган эди. У финал жангида рақибининг елкасини тишлаб олгани учун ғалаба Қозоғистон вакили Аблайхан Жусуповга берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги Жаҳон чемпионатида россиялик боксчилар 7 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медал билан умумжамоа рейтингида биринчи ўринни эгаллади. 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медал билан Қозоғистон терма жамоаси иккинчи поғонадан жой олди. Ўзбекистон терма жамоаси эса мусобақани учинчи ўринда якунлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:27, 15.12.2025.
Ўқилди: 1599 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.