Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) The Best мукофоти учун 2025 йил рамзий терма жамоасини эълон қилди. Тақвим йилининг энг яхши мураббийлари ва футболчиларини тақдирлаш маросими Доҳада (Қатар) бўлиб ўтмоқда.
ФИФА талқини бўйича 2025 йил рамзий терма жамоаси:
Жанлуижи Доннарумма ("Манчестер Сити"/"ПСЖ"), Ашраф Ҳакимий ("ПСЖ"), Вильям Пачо ("ПСЖ"), Виржил ван Дейк ("Ливерпуль"), Нуну Мендеш "ПСЖ", Витинья ("ПСЖ"), Педри ("Барселона"), Коул Палмер ("Челси"), Жуд Беллингем ("Реал"), Ламин Ямал ("Барселона"), Усмон Дембеле ("ПСЖ").
Аввалроқ, испаниялик мутахассис Луис Энрике ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши мураббийи деб топилганди. Ўтган мавсумда унинг қўл остида "ПСЖ" Европа Чемпионлар лигаси, Франция чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди.













