Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Умар Кремлёв: Ҳалоков билан боғлиқ вазият IBA назорати остида

Баҳо:
+ | -

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв жаҳон чемпионати финалида юз берган можароли ҳолат — қулоқ тишлаш эпизоди бўйича ташкилотнинг тиббий ва интизомий комиссиялари масалани кўриб чиқишини маълум қилди.

Душанба куни Россия терма жамоаси Дубайда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатидан Москвага қайтиб келди. 60 килограммгача вазн тоифасида россиялик боксчи Всеволод Шумков олтин медални қўлга киритди. Финал жангида у 2024-йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, ўзбекистонлик Абдумалик Ҳалоковни мағлуб этди. Жанг давомида Шумков рақибининг қулоғини тишлаб олгани билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.

“Ҳалоков ҳамда Шумков ўртасидаги жанг билан боғлиқ вазият IBA назорати остида. Ушбу ҳолатни масъул шахслар, тиббий ва интизомий комиссиялар кўриб чиқади. Барчани турли хил хулосалардан тийилишга, ақл ва профессионаллик билан қарор қабул қилишга чақираман. Комиссиялар барча зарур чораларни кўради ва икки томон билан муҳокамадан сўнг IBA аниқ қарорини эълон қилади.

Аввало спортчиларни, спортимизни ва бир-биримизни ҳурмат қилишни тавсия этаман. Қандай қарор қабул қилинишидан қатъи назар, ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Таъкидлайман — қарор холис ва адолатли бўлади”, — дейди Кремлёв ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, 24 ёшли Всеволод Шумков 2024-йилда Белградда ўтган Европа чемпиони, шунингдек, 2023-йили Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг бронза совриндори ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:41, 17.12.2025.
Ўқилди: 4125 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5450]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3672]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3638]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2117]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1478]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1422]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1400]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1400]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1378]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1376]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик