Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ОФК Президенти кубогига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -

Бугун Куала-Лумпур шаҳрида ОФК Президенти кубоги мусобақасига ташланган қуръа натижасига кўра, ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланган Марказий Осиёнинг икки жамоаси — "Болқон" (Туркманистон) ва "Дордой" (Қирғизистон) турли гуруҳларга тушишди.

Марказий Осиё жамоалари мусобақа ташкил этилгандан буён ҳамиша ғолибликка даъвогар бўлиб келишган. Шу пайтгача ўтказилган 8та мусобақанинг 6тасида Тожикистон (ҳозир бу мамлакат клублари ОФК кубогига ўтиб кетишди) ва Қирғизистон жамоалари ғолиб чиқишган бўлса, қолган 2та сворин Хитой Тайпейининг "Пауэр Компани" ва Мьянмарнинг "Яданарбон" клубларига насиб этган.

Қуръа натижаларига кўра, "Болқон" мусобақа дебютанти — "Эрчим" (Мўғулистон) ва Непал чемпиони, 2005 йилги мусобақанинг ярим финалчиси — "Три Стар" клуби билан "А" гуруҳидан жой олди.

"Дордой" эса Покистоннинг "КРЛ" ФК ва Фаластиннинг "Ал-Қудс Ҳилол" жамоалари билан "В" гуруҳида баҳсларда иштирок этади. Ўйинлар 23-29 сентябрь кунлари ўтказилади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри финалда иштирок этишади. ОФК ҳали мусобақага мезбонлик қиладиган жой номига аниқлик киритмади.

ОФК ПРЕЗИДЕНТИ КУБОГИ, Финал босқичи
"А" гуруҳи
"Болқон" (Туркманистон)
"Эрчим" (Мўғулистон)
"Три Стар" (Непал)

"B" гуруҳи
"КРЛ" (Покистон)
"Ал-ҚУдс Ҳилол" (Фаластин)
"Дордой" (Қирғизистон)

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 15:28, 31.07.2013.
Ўқилди: 5130 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4263]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4224]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3577]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3538]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3263]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2505]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2219]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2184]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2046]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2041]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик