Саудия Арабистони чемпионатининг 13-турида "Ал-Аҳли" ўз майдонида "Ан-Наср"ни мағлуб этди - 3:2.
Мезбонлар сафида "Брентфорд" собиқ форварди Айван Тони дублни расмийлаштирди. Инглиз 7- ва 20-дақиқаларда гол урди. Ғалаба тўпини "Ювентус"нинг собиқ ҳимоячиси Мерих Демирал (55-дақиқа) киритди.
Меҳмонларнинг икки голи Абдуллоҳ Ал-Амри (31 ва 44) ҳисобига ёзилди. Криштиану Роналду ўйинни тўлиқ ўтказди ва гол ура олмади.
Ўйин охирида иккала жамоа ҳам ўн киши бўлиб қолди - қизил карточкаларни "Ал-Аҳли" ҳимоячиси Али Мажаши ва "Ан-Наср" ҳимоячиси Наваф Ал-Бушал олди.
"Ал-Аҳли" (25 очко) Саудия Арабистони чемпионатида тўртинчи ўринда бормоқда. "Ан-Наср" (31) мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди, аммо турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди.
Ал-Аҳли - Ан-Наср - 3:2
Голлар: Тони, 7 (1:0). Тони, 20 (2:0). Аль-Амри, 31 (2:1). Аль-Амри, 44 (2:2). Мерих Демирал, 55 (3:2)
Ал-Аҳли Жидда: Аль-Санби, Бейкер, Мерих Демирал, Хавсави (Абдулрахман, 81), Маджаши, Атангана, Аль-Джохани (Аль-Муваллад, 90+3), Галено, Аль-Бураикан, Тони, Гонсалвес (Абдулшамат, 77)
Ан-Наср Ар-Риёд: Аль-Акиди, Аль-Амри (Аль-Хассан, 90+3), Иньиго Мартинес, Аль-Нассер (Аль-Бушал, 46), Аль-Ганнам (Яхья, 46), Брозович, Анжелу Габриэл (Гариб, 86), Коман, Уэсли Тейшейра (Аль-Хаибари, 64), Криштиану Роналду, Жоау Феликс
Огоҳлантиришлар: Атангана, 66. Аль-Санби, 79. Абдулшамат, 90. Мерих Демирал, 90 - Яхья, 61. Иньиго Мартинес, 89. Жоау Феликс, 90
Четлатишлар: Маджаши, 90. Аль-Бушал, 90













