Кириш Регистрация

Франция терма жамоасининг собиқ юлдузи Димитри Пайет зўравонликда айбланмоқда

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» ва «Марсель» жамоаларида тўп сурган Димитри Пайет атрофида янги можаро авж олмоқда. 2023–2025 йиллар оралиғида Бразилиянинг «Васко да Гама» клуби шарафини ҳимоя қилган франциялик вингер яна жиддий айбловлар марказида қолди.

Футболчининг собиқ севган аёли Бразилиядаги муносабатлари давомида у жисмоний, психологик ва жинсий босимга дуч келганини маълум қилди. Бу ҳақда Британиянинг "The Sun" нашри хабар бермоқда.

Адвокат ва инфлюэнсер Ларисса Феррарининг айтишича, у Пайет билан 2023 йилда ижтимоий тармоқлар орқали танишган. Илк босқичда футболчи ғамхўрлик қилган, аммо вақт ўтиши билан унинг хулқи ўзгариб, ҳар бир қадамини назорат қила бошлаган ва ҳақоратларга йўл қўйган. 2024 йил апрелида Феррари Бразилия полициясига мурожаат қилиб, спортчи унга тан жароҳатлари етказгани ва турли шаклда зўравонлик қўллаганини билдирган.

Феррарининг сўзларига кўра, Пайет уни камситувчи ҳаракатларда иштирок этишга мажбурлаган ва ёнида ушлаб туриш учун «психологик манипуляциялар»дан фойдаланган. Унинг таъкидлашича, футболчи алоқаларини намойишкорона кўрсатган, кўплаб романлари билан мақтанган, жазолаш ва ҳақорат қилиш усулларига мурожаат қилган. Шунингдек, аёл футболчидан ҳомиладор бўлганини, аммо кейинчалик боласини йўқотганини даъво қилмоқда.

Димитри Пайет эса ўзига қаратилган барча айбловларни қатъиян рад этмоқда. Ҳозирда у 2025 йил ёзида «Васко да Гама» билан ҳамкорликни якунлаганидан сўнг клубсиз қолмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:24, 19.01.2026.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик