Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Харри Кейн: «Чемпионлар лигасидаги ҳар қандай ғалаба — яхши ғалаба»

Баҳо:
+ | -

Германиянинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигаси умумий босқичида Бельгиянинг «Юнион» жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

Учрашувда «Бавария» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейн 52 ва 55-дақиқаларда гол уриб, дубль қайд этди. Иккинчи гол пенальтидан киритилди. 63-дақиқада Ким Мин Жэ майдондан четлатилганидан сўнг «Бавария» кам сонда қолиб ўйнашга мажбур бўлди. Шунингдек, Кейн 81-дақиқада пенальтини амалга ошира олмади.

«Бу яхши ғалаба бўлди. Чемпионлар лигасидаги ҳар қандай ғалаба — яхши ғалаба. Биринчи таймда биз жорий мавсумда одатда кўрсатганимиздек ўткир ҳаракат қила олмадик. Тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам бизга бироз энергия етишмади, шу сабабли маълум қийинчиликлар юзага келди», — деди Кейн. Унинг сўзларини УЕФАнинг расмий сайти келтирмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:15, 22.01.2026.
Ўқилди: 512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик