Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан камбэк амалга оширди

Баҳо:
+ | -

Индонезия мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё кубогининг 2-тур баҳслари давом этмоқда. "C" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши ўйин ўтказди. Аввалига ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборган вакилларимиз, кейинчалик тўртта гол билан жавоб қайтариб ўз ҳисобига 3 очкони ёздириб қўйди.

Шу тариқа, футзалчиларимиз 4 очко билан онлайн жадвалда гуруҳ етакчисига айланиб олди.

Австралия - Ўзбекистон - 2:4

Голлар: Жиден Ҳарб 8', 9' – Анасхон Раҳматов 8', Ихтиёр Ропиев 11', Илҳом Ҳамроев 19', Музаффар Аҳаджонов 37'

Австралия (дастлабки бешлик): Ноаҳ Феилич, Доминик Кокс, Ваде Гиовенали, Грант Линч, Итан Де Мело.

Захира: Аарон Ю, Тилер Гарнер, Сезар Касадо Рубио, Жордан Геррейро, Скотт Роган, Адам Стюарт Купер, Жиден Ҳарб, Майкл Кута, Жейми Диб.

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Элбек Тўлқинов, Шаҳрам Фахриддинов.

Захира: Шавкат Ибрагимов, Анасхон Раҳматов, Аброр Аҳмедзянов, Сунатулла Жўраев, Акбар Усмонов, Хайрулло Солиҳов, Музаффар Аҳаджонов, Элдор Нигматов, Самариддин Беркинов.

Киритилди: 16:27, 30.01.2026.
Ўқилди: 2136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.