"Реал"нинг собиқ футболчиси Тони Кроос "Ан-Наср" ҳужумчиси ва унинг собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг бойкот қилинишига изоҳ берди.
"Саудия Арабистони лигаси - ғалати ҳодиса. Криштиану Роналду келгунига қадар у ҳақида ҳеч ким эшитмаган, энди эса уларни дунё харитасига қўшиб қўйган инсонга ҳурматсизлик қилишмоқда.
Ишончим комилки, агар Криштиану эртага кетса, бу лига ўзининг барча жозибадорлигини йўқотади", - деди Кроос.
Роналду бойкотни тўхтатди ва клубнинг ишчилар олдидаги қарзларини тўлаганидан кейин "Ан-Наср" машғулотларига қайтди.













