Сешанба куни «Тоттенхэм» Англия чемпионати доирасида «Ньюкасл»ни қабул қилди. Ушбу баҳснинг биринчи бўлимидаёқ вингер Вилсон Одоберт жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.
«Le Parisien» нашрининг хабар беришича, бугун эрталаб Одоберт тиббий кўрикдан ўтди. Текширувлар 21 ёшли футболчининг чап тиззасидаги олдинги хочсимон бойламлари (ACL) узилганлигини аниқлади.
Агар ташхис расман тасдиқланса, Одоберт учун 2025/2026 йилги мавсум якунланди деб ҳисоблаш мумкин. Одатда бундай жароҳатлардан сўнг тикланиш камида олти ой вақт олади. Шунга қарамай, клуб томонидан бериладиган расмий маълумотни кутиш мақсадга мувофиқ.
2025/2026 йилги мавсумда Вилсон Одоберт 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Қайд этиш жоизки, Одоберт Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.













