Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Бектемир Мелиқўзиев АҚШдаги бокс оқшомида ганалик Сена Агбеко устидан ғалаба қозонди (видео)

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Невада штати Лас Вегас шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини ўтказиб, ғалаба қозонди.

Суперўрта вазн тоифасида иштирок этаётган боксчи ганалик Сена Агбекога қарши рингга кўтарилди. Еттинчи раундда рақибини техник нокаутга учратган Мелиқўзиев ўзига тегишли бўлган WBA қитъалараро чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу Бектемир учун профессионал рингдаги 17-ғалаба бўлди.

Учрашув Бектемир учун бир оз қийин бошланди. Биринчи раунднинг ўзида рақиб боши билан зарба бериб юбориши натижасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг қоши ёрилди. Шунга қарамай, Мелиқўзиев жанг назоратини ўз қўлида ушлаб турди ва якунда муддатидан олдин ғалабага эришди.

Жангдан сўнг Бектемир Мелиқўзиев ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

“Бу жангга худди аввалгиларида бўлгани сингари жиддий тайёргарлик кўргандим. Афсуски, биринчи раунддаги кутилмаган жароҳат бир оз панд бериб қолди. Рақибим бош билан зарба бериб юборди ва натижада қошим ёрилди. Шунга қарамай, муҳим ғалабани қўлга киритганимдан хурсандман. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат”.​

Кетма-кет иккита муҳим ғалабадан сўнг Бектемир энди асосий мақсад сари ҳаракат қилишини билдирди:

“Мақсадим — жаҳон чемпионлик камари! Ўйлайманки, тез орада бу камарни Ўзбекистонга олиб келамиз. Мен чемпионлик жангига тайёрман”, дея таъкидлади боксчимиз.

Маълумот учун, 29 ёшли Мелиқўзиев профессионал фаолияти давомида бунга қадар 17 та жанг ўтказиб, 16 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган эди. У 10 та жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Бугунги ғалаба унинг проф-боксдаги 17-муваффақияти бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:29, 22.02.2026.
Ўқилди: 2997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2001]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1993]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1958]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1733]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1607]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1549]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1543]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1500]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1436]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик