Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

Диёр Имомхўжаев Пролигада жамоалар сони кескин ошганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Пролигасининг 2026-йилги мавсумида иштирок этувчи жамоалар сони 14 тага етказилди. Ушбу ўзгариш юзасидан ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида батафсил тушунтириш берди.

ПФЛ раҳбари жамоалар сонининг ортиши сунъий эмас, балки қатъий талаблар асосида амалга оширилганини қайд этди.

“Агар талаб енгиллаштирилиб, тайёр бўлмаган клуб иштирокига рухсат берганимизда, ўтган йилиёқ бу ишни қилган бўлар эдик. 2025-йилги мавсумни 6 та жамоа билан ўтказганимизнинг сабаби ҳам шу. Ўтган мавсум ҳатто 5 та жамоа билан ҳам ўтказишга тайёр эдик. Талаб муқаддас бўлиши керак — у футболнинг конституцияси”.

Лига раҳбари янги қўшилган жамоалар, хусусан, “Каттақўрғон” ва “Ғазалкент” клублари инфратузилма борасида Суперлига даражасига чиққани учун ҳам лигага қабул қилинганини қўшимча қилди.

Янги мавсумда Пролиганинг асосий янгиликларидан бири — кўплаб олий таълим муассасалари жамоаларининг иштирокидир. Имомхўжаевнинг қайд этишича, университетларда молиявий барқарорлик ва спорт клублари мавжуд бўлса-да, инфратузилма асосий муаммо бўлиб қолмоқда.

“Университет жамоалари орасида 'ФарДУ' ва 'Лочин' ўз инфратузилмасини шакллантирди. Қолганларига вақт берилади, унга қадар эса мажбурий равишда бошқа майдонлардан фойдаланишади. Масалан, Бухоро давлат университети жамоаси 'Бухорў клуби Суперлига учрашувларини ўтказадиган стадиондан алмашиб фойдаланади. Худди Италиядаги 'Милан' ва 'Интер' сингари”, дея тушунтирди ЎзПФЛ директори.

Имомхўжаев ПФЛ ҳеч қачон сонга учиб, сифатни ўлдирмаслигини ва жорий йилги Пролига мусобақа тарихидаги энг яхши мавсумлардан бири бўлишини айтиб ўтди:
“Агар ўтган мавсумда тайёр бўлмаган Биринчи лига жамоаларига рухсат берганимизда, бугун янги клубларга бундай қатъий талаб қўя олмас эдик. Сабр, матонат ва ирода шундай вақтда кўринади. Принципларимизда охиригача турамиз, танқидларга ҳам тайёрмиз”.

​Маълумот учун, 2025-йил Ўзбекистон Суперлигаси 16 жамоа иштирокида икки даврали шаклда, Пролига эса 6 та жамоа билан тўрт даврали тизимда ўтказилган эди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:47, 25.02.2026.
Ўқилди: 348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.