Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Мессидан "Орландо" устозига жавоб: "Дастхат керакми?"

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси МЛС доирасидаги баҳсда "Интер Майами" жамоасига "Орландо Сити" устидан иродали ғалаба (4:2) қозонишда ёрдам берди.

"Чайкалар" биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди. Вазиятлардан бирида "Орландо Сити" мураббийи аргентиналик юлдузга қарата нимадир деди ва бу Леонинг норозилигига сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ўйин тақдирини ўзгартириб юборишди — Месси дубль қайд этди. The Touchline нашрининг хабар беришича, 90-дақиқада жарима зарбасидан урилган иккинчи голидан сўнг, 38 ёшли футболчи "Орландо" захира ўриндиғига қаради ва бармоқлари билан ишора қилиб, рақиб устозидан гўёки дастхат олишни хоҳлайсизми, деб сўрагандек бўлди.

Лионель Месси учун "Орландо Сити" дарвозасига киритилган голлар жорий МЛС мавсумидаги дастлабкилари бўлди. Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Хавьер Маскерано жамоаси "Лос-Анджелес"га йирик (0:3) ҳисобда имкониятни бой берган эди.

Киритилди: 08:21, 02.03.2026.
Ўқилди: 1638 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик