Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

“Манчестер Юнайтед” футболчиси 15 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Баҳо:
+ | -

Греция суди Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Ҳарри Магуайрни 2020 йил август ойида оилавий таътил вақтида маҳаллий барлардан бирида юз берган муштлашувда иштирок этгани учун 15 ойлик шартли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Sky Sports телеканали хабар берди.

Футболчига тан жароҳати етказиш, ҳибсга олишга қаршилик кўрсатиш ва пора беришга уриниш айблари қўйилган эди ва у ҳар учала банд бўйича айбдор деб топилди.

Ҳодиса Миконос оролида содир бўлган. У ерда Магуайр ва унинг дўстлари маҳаллий барлардан бирида бошқа англияликлар билан жанжаллашиб кетган. Полиция етиб келганидан сўнг, улар ҳуқуқ-тартибот ходимларига қаршилик кўрсатишга уринган. Оқибатда футболчи ва унинг икки нафар дўсти ҳибсга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилган.

Магуайрнинг 15 ойлик шартли жазоси дастлабки 21 ойлик муддатга қараганда қисқартирилган ва енгиллаштирилган бўлса-да, бу унга қўйилган айблар бўйича иккинчи ҳукм ҳисобланади.

“Қайта суд жараёни тўрт марта қолдирилди — охирги марта 2025 йил октябрь ойида “суд ҳужжатлари инглиз тилига таржима қилинмагани” сабабли амалга ошмай қолган эди”, дейилади хабарда.

Sky Sports маълумотига кўра, Магуайрнинг адвокатлари ушбу ҳукм устидан апелляция беради.

Ҳарри Магуайр 32 ёшда. Англия чемпионатининг жорий мавсумида ҳимоячи 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. У “Манчестер Юнайтед” таркибида Англия Кубоги ва Англия Лига Кубогини қўлга киритган. 2021-йилда Магуайр Англия терма жамоаси сафида Европа чемпионати кумуш медали совриндори бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:57, 04.03.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.