Кириш Регистрация

Кейн "Бавария"нинг навбатдаги ўйинини жароҳат сабаб ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ҳужумчи Харри Кейн Бундеслиганинг эртанги «Боруссия Мёнхенгладбах»га қарши учрашувини ўтказиб юборишини маълум қилди.

«Харри Кейн эртага ўйнамайди. У болдир қисмидан зарба қабул қилиб олган ва ҳали тўлиқ тиклангани йўқ. Бу шунчаки енгил лат ейиш, яқин келажак учун хавотирли эмас, лекин у яна бир кун бизга қўшила олмаслиги мумкин. Биз бу борада анча хотиржаммиз. Албатта, Кейн сафимизда бўлишини истардик, лекин футболда бундай ҳолатлар учраб туради», — деди Компани матбуот анжуманида.

Жорий мавсумда Харри Кейн «Бавария» сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 45 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 16:07, 05.03.2026.
Ўқилди: 588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик