Кириш Регистрация

Бэйл ўзи билан бирга ўйнаган энг техникаси кучли футболчини айтди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ва «Тоттенхэм» клубларининг собиқ вингери Гарет Бэйл ўзи бирга ўйнаган энг техник маҳоратга эга футболчи кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Менимча, бу Иско. Катта майдонда унга бироз қийинроқ бўлиши мумкин эди, лекин кичикроқ майдонлардаги ўйинларда у буткул бошқача даражада эди. У мен кўрган футболчилар ичида Зиданга энг кўп ўхшайдиганидир», — деди Бэйл The Overlap нашрига берган интервьюсида.

Иско 2013 йилдан 2022 йилгача «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қилган. У мадридликлар сафида барча мусобақаларда жами 353 та ўйин ўтказиб, 53 та гол ва 58 та голли узатмани амалга оширган. 2023 йилдан буён ярим ҳимоячи «Бетис» клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 17:00, 05.03.2026.
Ўқилди: 1233 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик