Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Футзал: «Ардус» Европа чемпионини мағлуб этди

Баҳо:
+2 | -

Тошкентнинг «Ардус» футзал клуби Қозоғистон чемпиони «Қайрат»га қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Футзал бўйича 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг «Ардус» клуби Тошкентда Европанинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган «Қайрат» футзал клубига қарши иккита назорат учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур жамоалар ўртасидаги илк ўйин 18 август куни бўлиб ўтди. Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтган илк ўйинда «Ардус» 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди. Иккала жамоа ўртасидаги иккинчи ўйин 19 август, душанба куни бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, 1995 йилда асос солинган «Қайрат» сўнгги йилларда мунтазам УЕФА Кубогининг финал тўртлигидан жой олиб келмоқда. 2013 йили «Қайрат» ушбу мусобақа финалида Москванинг «Динамо» жамоасни мағлубиятга учратиб (4:3), Кўҳна қитъанинг энг кучли клуби деб топилди.

«Қайрат»га қарши ўйинлар «Ардус»га 27 август – 1 сентябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги 2013 йилги Осиё чемпионати ўйинларига тайёргарлик кўриш имконини беради. Япониядаги мусобақа гуруҳ босқичида «Ардус» «В» гуруҳида Эроннинг «Санае Гити Пасанд», Таиланднинг «Чонбури Блувейв» ва Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаларига қарши тўп суради.

Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Тошкент. «Ўзбекистон» спорт мажмуаси.
18 август, якшанба
Ардус (Ўзбекистон) - Қайрат (Қозоғистон) - 3:2
Голлар: Х. Тожибоев (7), Д. Ирсалиев (32), А. Юнусов (34) - Лео (1), Фумаса (37)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:41, 18.08.2013.
Ўқилди: 5442 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.