Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Мексика президенти Эрон терма жамоаси ўйинларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

Баҳо:
+2 | -

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум мамлакат 2026 йилги жаҳон чемпионати доирасида Эрон терма жамоаси ўйинларини қабул қилишга тайёр эканини айтди. Аввалроқ Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож Эрон миллий жамоаси ўйинларини Америка Қўшма Штатларидан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.

— Эрон терма жамоаси ўйинларини жаҳон чемпионатида Мексикада ўтказиш учун шароит борми? Эрон бу масалага қизиқиш билдирган.
— Улар буни ФИФА билан муҳокама қилмоқда, чунки дастлаб бу ўйинлар турнир доирасида Америка Қўшма Штатларида ўтказилиши режалаштирилган эди.

«Ҳозирча бу масала кўриб чиқилмоқда ва белгиланган вақтда сизларга маълум қиламиз. Мексиканинг дунёнинг барча давлатлари билан муносабатлари бор. ФИФА қандай қарор қабул қилишини кўрамиз ва шундан кейин ахборот берамиз», — деди Шейнбаум.

— Демак, Мексика учун Эрон терма жамоаси ўйинларини қабул қилишда муаммо йўқми? Масала фақат логистикадами?
— Ҳа, — дея Шейнбаумнинг сўзларини келтиради El Universal нашри.

Эрон терма жамоаси Осиё саралаш босқичидан ўтиб, G гуруҳидан жой олган. У ерда улар Бельгия, Миср ва Янги Зеландия терма жамоалари билан ўйнайди.

Жадвалга кўра, Эрон Лос-Анжелес шаҳрида Янги Зеландия ва Бельгияга қарши, кейин эса Сиэтл шаҳрида Мисрга қарши майдонга тушиши керак.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:26, 17.03.2026.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7547]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2994]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2005]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1806]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1772]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1625]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1620]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1560]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1557]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1514]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик