Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ферран Торрес асосий таркибга қайтади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг бўлажак «Райо Вальекано»га қарши ўйинида ҳужумчи Ферран Торресни асосий таркибда туширишни режалаштирмоқда.

26 ёшли футболчи чемпионатнинг «Севилья»га қарши ўтган баҳсини захира ўриндиғида ўтказган эди, Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Ньюкасл» билан учрашувларда эса захирадан майдонга тушди. Mundo Deportivo нашрининг маълумотларига кўра, ҳужумчи якшанба кунги ўйинда асосий таркибда майдонга тушади — у дам бериладиган Роберт Левандовскининг ўрнини эгаллайди.

«Барселона» ва «Райо Вальекано» ўртасидаги тўқнашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. Ферран Торрес январь ойи охиридан бери гол ура олмаяпти — испаниялик футболчининг голсиз серияси барча турнирларда ўнта ўйинга етди.

Киритилди: 14:47, 22.03.2026.
Ўқилди: 761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик