Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасида йўқлиги можаро билан якунланди

Баҳо:
+ | -

Мексика ва Португалия терма жамоалари ўртасида 29 март кунига белгиланган ўртоқлик учрашуви чипталар сотуви билан боғлиқ можаролар марказида қолди, деб хабар бермоқда Touchline нашри.

Дастлаб ушбу баҳс португалияликлар сардори Криштиану Роналдунинг иштирокига урғу берилган ҳолда фаол тарғиб қилинган эди, бу эса чипталарга бўлган талабнинг кескин ошишига сабаб бўлди. Расмий сотувлар бошланганида чипталар зудлик билан сотиб бўлинди, бироқ ишқибозлар техник носозликлар ва чипталарнинг чекланган миқдорда эканлигидан шикоят қилишди. Кўп ўтмай, «қора бозор»да чипталарнинг катта қисми ўз нархидан бир неча баробар қиммат — 500 доллардан 3000 долларгача бўлган нархларда пайдо бўлди.

Чипталарни тақсимлашда эҳтимол тутилган қонунбузарликлар, жумладан, расмий сотувлар бошлангунга қадар қайта сотувчи уюшган гуруҳларнинг чипталарга эгалик қилиб олгани ҳақида тахминлар илгари сурилди. Шунингдек, таклифнинг сунъий равишда чеклангани борасида ҳам эътирозлар билдирилди.

Вазият Португалия терма жамоаси Мексика (29 март) ва АҚШ (1 апрель) терма жамоаларига қарши ўйинлар учун ўз қайдномасини эълон қилганидан сўнг кескин ўзгарди. Тизза ости пайи жароҳати сабабли Криштиану Роналду якуний қайдномага киритилмади. Унинг йўқлиги тасдиқлангач, чипталар нархи кескин тушиб кетди — айрим ҳолларда 600 долларлик чипталар 100 долларгача арзонлашди. Чипталарни ўта қиммат нархда сотиб олган кўплаб мухлислар катта молиявий зарарга учрадилар. Ушбу ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Киритилди: 18:53, 23.03.2026.
Ўқилди: 2890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик