Москванинг "Локомотив" клуби франциялик яримҳимоячи Лассана Диарра билан шартномага имзо чекди.
28 ёшли футболчи билан 3 йиллик келишувга эришилди, деб ёзади клуб расмий сайти. Эндиликда яримҳимоячи янги клуби сафида 85-рақам остида ҳаракат қилади.
Хабарингиз бор, унинг аввалги клуби стратегик режаларида ўзгаришлар қилаётган Махачқальанинг "Анжи" клуби эди.