«Интер» ва Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Марко Матерацци «Челси»нинг собиқ устози Энцо Мареска ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Энцо Мареска «Реал»ни яна чемпион қила оладими? Ҳа, нега энди йўқ! У испан тилида жуда яхши гапиради, чунки «Севилья»да ишлаган. Аммо менимча, Марескада кейинги мавсумда Англия Премьер-лигасида иш бошлаш учун яхши имконият бор. Назаримда, «Ливерпуль» Мареска учун энг яхши вариант бўлган бўларди», — дея Матераццининг сўзларини келтиради Vince.
Эслатиб ўтамиз, Энцо Мареска шу йилнинг январь ойи бошида «Челси»дан истеъфога чиқарилган эди. У 2024 йилдан буён «кўклар»ни бошқариб келаётганди.













