Марокаш терма жамоаси ўз таркибига аввал бошқа мамлакатларнинг ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида ўйнаган бир нечта футболчиларни жалб қилиш учун ФИФАдан рухсат олди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Маҳаллийлаштирилган 7 нафар футболчи орасида «Фулхэм»нинг 29 ёшли ҳимоячиси, илгари Франция ёшлар терма жамоасида ўйнаган Исса Диоп, «Аякс»нинг ёш иқтидори Райан Бундида ҳамда илгари Бельгия ёки Нидерландия шарафини ҳимоя қилган яна бир неча ўйинчилар бор.
Ушбу футболчиларнинг барчаси марокашлик илдизларга эга. ФИФА қоидаларига кўра, агар футболчи асосий терма жамоа сафида расмий ўйинларда майдонга тушмаган бўлса, терма жамоасини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, ўтган йилнинг март ойидан бери Марокаш жами 16 нафар маҳаллийлаштирилган футболчини ўз сафига жалб этди.













