Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

"Ливерпуль" футболчи трансфери учун катта маблағ тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Яқинда мавсум якунлангач, "Ливерпуль" ва Муҳаммад Салоҳнинг йўллари айрилиши эълон қилинган эди. Мисрлик ҳужумчи тўққиз йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк этади.

The Touchline нашри хабарига кўра, Салоҳнинг ўрнини босиш учун "Ливерпуль"нинг асосий нишони "Бавария" футболчиси Майкл Олисе бўлиб қолмоқда. Мерсисайд клуби мюнхенликларга Олисе бўйича молиявий жиҳатдан анча салмоқли таклиф тайёрламоқда. Футболчининг ўзига эса "қизиллар" узоқ муддатли шартнома таклиф қилишади.

24 ёшли Майкл Олисе нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 140 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи илгари Англияда "Рединг" ва "Кристал Пэлас" клубларида тўп тепган.

Киритилди: 16:58, 31.03.2026.
Ўқилди: 1236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик