Кириш Регистрация

Туркия Жаҳон чемпионатига қайтди: Керем Актюркоглунинг голи Косовони мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Туркия терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2026 финал босқичига йўлланма берувчи плей-офф ўйинида Косово устидан ғалаба қозонди — 1:0. Учрашув Приштинадаги «Фадил Воккри» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйиндаги ягона гол муаллифи Керем Актюркоглу бўлди, у 53-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Туркия ЖЧ-2026 нинг «D» гуруҳида АҚШ, Парагвай ва Австралия миллий терма жамоалари билан куч синашадиган бўлди. Мусобақа 11 июндан 19 июлга қадар учта давлат: АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади. Тарихда илк бор ушбу турнирда 48 та терма жамоа иштирок этади.

Туркия терма жамоаси бунгача икки марта Жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиққан — 1954 йилда жамоа гуруҳ босқичида ўз юришини тўхтатган бўлса, 2002 йилда фахрли учинчи ўринни эгаллаган эди.

ЖЧ-2026 саралаши. Европа. Плей-офф. Финал
31.03.2026 | 23:45
«Фадиль Вокри», Приштина

КОСОВО — ТУРКИЯ — 0:1
Гол: Керем Актюркоглу 53 (0:1).

Косово: Мурич, Хайризи, Хайдари (Алити, 80), Деллова, Реджбечай (Рашица, 80), Ходжа (Ррахмани, 90), Галлапени, Войвода (Жегрова, 71), Муслия, Асллани, Муричи.

Туркия: Угурджан Чакыр, Абдюлкерим Бардакджы, Озан Кабак, Ферди Кадиоглу, Зеки Челик (Мерт Мюльдюр, 89), Хакан Чалханоглу (Эрен Элмали, 83), Исмаил Юкшек, Оркун Кекчю, Кенан Йылдыз (Гюль, 89), Арда Гюлер (Озджан, 83), Керем Актюркоглу (Барыш Йылмаз, 68).

Огоҳлантиришлар: Хайдари (45), Муслия (83), Рашица (90) — Керем Актюркоглу (45), Исмаил Юкшек (55), Хакан Чалханоглу (65), Зеки Челик (70), Угурджан Чакыр (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:05, 01.04.2026.
Ўқилди: 540 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик