Кириш Регистрация

Габриэль Жезус «Арсенал»нинг ёш юлдузи Макс Доуманнинг маҳоратига юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Габриэль Жезус жамоадоши Макс Доуман ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Ёш вингер «канонирлар» сафида 15 ёшида дебют қилган бўлса, 16 ёшида Премьер-лига тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.

«Мен 15 ёшимда кўчада футбол ўйнардим, Макс бўлса аллақачон Чемпионлар лигаси ва АПЛда майдонга тушмоқда. Бу шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат. У гол урган ўйиндан сўнг мен ундан: "Мактабда ишларинг қалай?" деб сўрадим. Бразилияда бундай воқеадан кейин мактабга боришнинг иложи бўлмасди. У шубҳасиз жуда иқтидорли», — дея инглиз ОАВлари Жезуснинг сўзларини келтирмоқда.

Тез орада Макс Доуман Англия чемпионига ҳам айланиши мумкин — ҳозирда «Арсенал» турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва «Манчестер Сити»дан тўққиз очко олдинда бормоқда.

Киритилди: 13:32, 03.04.2026.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик