Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Бундеслига. «Бавария»дан суперкамбэк: Мюнхенликлар 80-дақиқадан сўнг учта гол уриб, ғалабани илиб кетишди!

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Германия чемпионатининг 28-тури доирасида сафарда «Фрайбург»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув «Европа-парк-Штадион» аренасида бўлиб ўтди.

Мюнхенликлар 80-дақиқагача 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган эдилар.

«Фрайбург» таркибида голларни Йохан Манзамби (46-дақиқа) ва Лукас Хелер (71-дақиқа) киритишди. Мюнхенликлардан Том Бишоф дубль қайд этди (81 ва 90+2-дақиқалар), 90+9-дақиқада эса 18 ёшли Леннарт Карль ғалаба голини урди.

20 ёшли Бишоф учун бу клуб сафидаги дастлабки голлар бўлди.

«Бавария» 73 очко жамғарган ҳолда Бундеслига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. «Фрайбург» эса 37 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Германия Бундеслигаси. 28-тур
04.04.2026 | 18:30
«Europa-Park Stadion», Фрайбург

«ФРАЙБУРГ» — «БАВАРИЯ» — 2:3
Голлар: Манзамби 46’ (1:0), Лукас Хелер 71’ (2:0), Том Бишоф 81’ (2:1), Том Бишоф 90+2’ (2:2), Карл 90+9’ (2:3).

«Фрайбург»: Ноа Атуболу, Филипп Линхарт, Маттиас Гинтер, Кристиан Гюнтер (Лукас Кюблер, 65), Трой, Максимилиан Эггештайн, Манзамби (Ирье, 78), Судзуки (Николас Хефлер, 90), Шерхант, Ян-Никлас Бесте (Игор Матанович, 78), Лукас Хелер (Огбус, 89).

«Бавария»: Мануэль Нойер, Ким Мин Жэ (Альфонсо Дэвис, 87), Жонатан Та (Конрад Лаймер, 56), Том Бишоф, Йосип Станишич, Йозуа Киммих, Леон Горецка (Александар Павлович, 56), Рафаэль Геррейру (Майкл Олисе, 56), Луис Диас, Карл, Серж Гнабри (Жамал Мусиала, 65).

Огоҳлантиришлар: Жонатан Та (25), Маттиас Гинтер (29), Майкл Олисе (73), Ноа Атуболу (90), Карл (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:28, 04.04.2026.
Ўқилди: 1019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3660]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3158]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2699]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2606]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2312]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2174]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1853]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1766]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1713]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1699]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик