Кириш Регистрация

ПСВ — Нидерландия чемпиони! Эйндховенликлар 27-бор олтин медалларни қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

ПСВ Эредивизида муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Петер Бос шогирдлари кеча «Утрехт» устидан қозонилган ғалаба (4:3) туфайли 29 турдан сўнг 71 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Иккинчи ўринда бораётган «Фейеноорд» эса бугун «Волендам» билан дуранг ўйнади (0:0) ва 29 ўйиндан сўнг 54 очко жамғарди. Энди улар ПСВдан ўзиб кета олишмайди.

Шу тариқа, Эйндховен клуби мавсум якунига 5 тур қолганида математик жиҳатдан чемпионликни нақд қилди. ПСВ ўз тарихида 27-бор Нидерландия чемпионига айланди.

Киритилди: 23:27, 05.04.2026.
Ўқилди: 1310 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик