Лига матбуот хизмати март ойининг энг яхшиларини эълон қилишни бошлади. Лига ўтган 4 ўйинда 4 та ғалаба қозонган "Нефтчи" устози Исломбек Исмоиловни ойнинг энг яхши мураббийи деб топди.

Исмоилов жамоаси март ойидаги ўйинларни умумий 12:1 ҳисобида якунлади ва турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.













