Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"Ливерпуль" Слот даврида ҳужумдаги энг заиф ўйинни ўтказди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" Чемпионлар лигаси чорак финалининг илк баҳсида "Пари Сен-Жермен"га ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади (0:2).

Мерсисайдликлар дарвоза томон атиги учта зарба йўллашди, аммо уларнинг бирортаси аниқ чиқмади. Парижликлар эса 18 та уриниш (олтитаси аниқ) билан жавоб қайтаришди.

Opta нашрининг хабар беришича, ушбу учрашувда "Ливерпуль"нинг кутилаётган голлари (xG) кўрсаткичи бор-йўғи 0,17 ни ташкил этган — бу Арне Слотнинг клубдаги бутун фаолияти давомидаги энг ёмон натижадир. Эътиборли жиҳати, бундан аввалги антирекорд ҳам "Парк де Пренс"да ўрнатилган эди: ўтган йили "қизиллар" Франция пойтахтида 0,27 xG ҳажмида вазиятлар яратишган, аммо ўшанда мўъжиза туфайли 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Арне Слот 2024 йилнинг ёзидан буён "Ливерпуль"ни бошқариб келмоқда.

Киритилди: 10:40, 09.04.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик