Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

“Ўзбекистонда захира борасида муаммо йўқ” — Қозоғистонлик мутахассис ўзбек боксчилари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий Турсунғали Едилов Улан-Батор мезбонлик қилган бокс бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг иштирокини юқори баҳолади. Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистон терма жамоасининг кучи унинг “поёнига етмас” захирасида.

Турсунғали Едилов турнирда Қозоғистон асосий таркиб билан 4 та олтин олган бўлса, Ўзбекистон 2-3-рақамли таркиб билан келиб, 3 та олтин медални қўлга киритганига эътибор қаратди.

“Бу нимани англатади? Ўзбекистонда захира борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Масалан, Мадаминов (-65 кг), Эркинбоев ва ёш Мамасолиев (-90 кг) каби йигитлар ўта истиқболли ва рақобатбардош эканини кўрсатди. Қўшни мамлакатда деярли барча олимпия вазнларида ички рақобат шунчалик кучлики, ёшлар асосий таркибдаги етакчиларга бўшашишга имкон бермайди. Бизда эса баъзи вазнларда битта етакчи бор, унинг ортида эса бўшлиқ”, дейди мураббий.

Экспертнинг таъкидлашича, ўзбекистонлик мураббий ва таҳлилчилар қозоғистонлик боксчиларнинг ўйин услубини синчкилак ўрганиш бўйича катта иш олиб бормоқда. Бунга мисол сифатида Маҳмуд Сабирхон ва Шаҳзод Музаффаров ўртасидаги жангни келтирди.

“Аввалги учта жангда бизнинг боксчи осон ғалаба қозонган эди. Бу сафар эса икки карра жаҳон чемпиони бўлган Маҳмуд ғалабани том маънода ‘тишлари билан суғуриб олди’. Ўзбекистонда боксчиларни бизникиларга қарши жангларга жуда жиддий тайёрлашади. Бизда эса бундай таҳлилий ёндашув етишмаяпти. Улар бизни пухта ўрганиб бўлишган”, дея огоҳлантирди Едилов.

Маълумот учун, Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатини 3 та олтин медал билан якунлади. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари умумий ҳисобда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.  Мусобақада тўлиқ таркибда (20 нафар боксчи) иштирок этган Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Қозоғистон (6 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза) ва Ҳиндистон (5 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза) боксчиларидан сўнг 3-ўринни эгаллади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:46, 15.04.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик