Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

“Бунёдкор” пешқадам, “Нефтчи” ва “Навбаҳор” пастки поғоналарда: Суперлиганинг ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клублари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

CIES Football Observatory тадқиқот маркази сўнгги беш йил ичида 21 ёшгача бўлган футболчиларга энг кўп ўйин вақти берган клублар рейтингини эълон қилди. Ундаги янгиланган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Суперлигасининг бир йўла 11 та клуби ёш иқтидорларга ишонч билдириш бўйича юқори кўрсаткич қайд этган.

Рейтингда ёш футболчиларга берилган дақиқалар фоизи бўйича қуйидаги клублар пешқадамлик қилмоқда:

“Бунёдкор” — 13,9 фоиз
“Сўғдиёна” — 11,5 фоиз
“Андижон” — 9,6 фоиз
“Сурхон” — 9,5 фоиз
“Пахтакор” — 9,3 фоиз
“Насаф” — 8,8 фоиз

Шунингдек, рўйхатдан “Қўқон-1912” (3,0 фоиз), “ОКМК” (2,5 фоиз), “Қизилқум” (1,6 фоиз), “Навбаҳор” (0,8 фоиз) ва “Нефтчи” (0,5 фоиз) клублари ҳам ўрин олган.

Бу маълумотлар шуни кўрсатадики, “Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” каби жамоалар таркибни ёшартириш ва ўз академияси тарбияланувчиларига асосий таркибдан жой бериш борасида Ўзбекистонда энг яхши тизимга эга бўлиб турибди.



Рейтингда Даниянинг “Нордшелланд” клуби мутлоқ етакчига айланди — жамоа ўйин вақтининг 44,7 фоизини ёш футболчиларга ишониб топширган. Кучли учликдан Словакиянинг “Жилина” (35,3 фоиз) ва Австриянинг “РБ Зальцбург” (35,0 фоиз) жамоалари жой олди.

Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида эса “Барселона” (20,7 фоиз) ёшларга энг кўп имконият берган клуб сифатида қайд этилди. Кейинги ўринларни “Страсбург” (18,6 фоиз) ва “Сандерленд” (18,5 фоиз) эгаллади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:40, 23.04.2026.
Ўқилди: 1747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6727]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5659]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4339]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3264]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3254]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3008]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2597]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2245]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1919]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1849]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик