Кириш Регистрация

Нигерия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ўйин вақтида вафот этди

Баҳо:
+ | -

Нигерия терма жамоасининг собиқ аъзоси Майкл Энерамо 40 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Нигерия футбол федерацияси (NFF) матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, кўнгилсиз ҳодиса жума куни эрталаб Кадуна шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашуви пайтида юз берган. Футболчи ўйиннинг иккинчи бўлими бешинчи дақиқасида тўсатдан ҳушини йўқотган. Дастлабки тиббий хулосаларга кўра, ўлимга юрак хуружи сабаб бўлган.

«Бу жуда қайғули хабар. Ҳозирги вақтда сўз топиш қийин. Унинг яқинларига ва Нигерия футбол жамоатчилигига ҳамдардлик билдирамиз», — деди федерация бош котиби Муҳаммад Сануси.

Майкл Энерамо фаолиятининг катта қисмини Туркия ва Тунис клубларида ўтказган. Хусусан, у Туркиянинг «Сивасспор», «Бешиктош» ва «Башакшеҳир» каби жамоаларида тўп сурган. Туниснинг «Эсперанс» клубидаги сермаҳсул ўйинлари учун мухлислар томонидан «Танк» лақабини олган эди.

Ҳужумчи Нигерия терма жамоаси сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига голлар ёздириб қўйган. Энерамо 2009 йилда «Супер бургутлар» сафида дебют қилган эди.

Киритилди: 12:45, 25.04.2026.
Ўқилди: 1463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5225]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3247]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2820]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2750]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2508]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2420]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2156]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2044]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2025]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1937]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик