Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол - Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

«Ардус» «Ас-Садд»га ютқазиб қўйди

Баҳо:
+ | -

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этаётган "Ардус" иккинчи турда Қатарнинг "Ас-Садд" клубига ютқазиб қўйди. Ваҳоланки, биринчи бўлимдан сўнг Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди. Голларга Фарҳод Абдумавлонов ва Артур Юнусов муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки 5 дақиқасида эса қатарлик футзалчилар Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозани кетма-кет 3 марта ишғол қилишди ва ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ҳисобни тенглаштириш учун қилинаётган ҳаракатлар бесамар кетаётганини кўрган Баҳодир Аҳмедов, ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида майдонга дарвозабон ўрнига бешинчи ўйинчини туширди. Бироқ бу тактика "Ас-Садд"нинг фойдасига ишлади. Улар аввалига тўртинчи голни ҳам уришди. Бу орада Андрей Шлёманинг зарбаси эвазига "Ардус" ҳисобни 3:4га қисқартирди. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганидан қатарлик дарвозабон тўпни жамоадошига етказиб берди ва ҳужумчи бўш қолган дарвозага бешинчи голни киритди.

Ушбу баҳсда жамоанинг етакчи ўйинчиси Дилшод Ирсалиев "Ардус"га ёрдам бера олмади. У кеча "Чонбури" билан ўйинда иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилганди.

"Ардус" гуруҳда сўнгги баҳсни эртага "Санойи Гити Пасанд"га қарши ўтказади. Мусобақанинг амалдаги чемпионига қарши ўйин Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.

Футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати. Япония, Нагоя
"АС-САДД" (Қатар) - "АРДУС" (Ўзбекистон) - 5:3
Голлар: Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Андрей Шлёма
"Ардус" (бошланғич таркиб): Рустам Умаров, Шуҳрат Тожибоев, Андрей Шлёма (С), Жамолиддин Шарипов, Артур Юнусов
Захира: Зариф Бегулов, Жавлон Аноров, Аъзам Сайдаҳмедов, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Николай Кравченко, Шаҳзод Бўриев, Константин Свиридов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:06, 28.08.2013.
Ўқилди: 4676 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик