Кириш Регистрация

Гвардиола давридан кейинги энг яхши натижа: «Барселона» 33 та ўйинда 85 очко жамғарди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» жамоаси Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Хетафе»ни мағлуб этиб, рақиб дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди. Натижада, 33-турдан сўнг каталонияликлар ҳисобидаги очколар сони 85 тага етди. Бутун чемпионат давомида «Барселона» бор-йўғи 14 очко йўқотди холос: имкони бўлган 99 очкодан 85 тасини қўлга киритди — 28 ғалаба, бир дуранг ва тўрт мағлубият.

«Барселона» чемпионатнинг ушбу босқичида бундан яхшироқ натижани фақат бир марта қайд этган — Хосеп Гвардиола каталонияликлар бошқарувида ўз фаолиятининг чўққисига чиққан 2010/2011 йилги мавсумда жамоа 33 та ўйиндан сўнг 88 очко жамғарган эди.

Навбатдаги учрашувда «Барса» Памплонада маҳаллий «Осасуна» меҳмони бўлади.

Киритилди: 08:10, 26.04.2026.
Ўқилди: 918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик