Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Хетафе» мухлислари «Барселона» юлдузининг маҳоратига тан берди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Педрининг ўйини ҳатто рақиб жамоа мухлисларида ҳам ҳайрат уйғотмоқда. 23 ёшли футболчи Ла Лига доирасида шанба куни «Хетафе»га қарши кечган баҳс (2:0) қаҳрамонларидан бирига айланди — у голли узатмани амалга оширди.

Barca Centre хабарига кўра, «Колисеум» стадионига йиғилган томошабинлар «кўк-анорранглилар» ярим ҳимоячисини тик туриб олқишлаганлар. ОАВда «Барса»нинг амалдаги юлдузини Ла Лигада умумий ҳурматга сазовор бўлган ва бошқа жамоалар мухлисларининг олқишларига сазовор бўлиб келган Андрес Иньестага қиёслашди.

Сафарда «Хетафе»ни мағлуб этган Ханс-Дитер Флик жамоаси чемпионликни деярли нақд қилди: чемпионат якунига беш тур қолганда Мадриднинг «Реал» клуби билан орадаги фарқ 11 очкогача кўпайди.

Киритилди: 08:58, 26.04.2026.
Ўқилди: 1587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик