Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди

Баҳо:
+1 | -1

Англия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» — «Ливерпуль» учрашуви олдидан клуб афсонаси ва собиқ бош мураббий Алекс Фергюсон ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага олиб кетилди.

Маълумотларга кўра, шотландиялик мутахассис «Олд Траффорд» стадионида бўлган пайтда аҳволи ёмонлашган ва тез ёрдам орқали тиббиёт муассасасига етказилган.

Кейинроқ Sky Sports нашри Фергюсон ҳушида экани ва эҳтиёт чораси сифатида тиббий текширувдан ўтказилганини хабар қилди. Унинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алекс Фергюсон 1986–2013 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган ва жамоа билан 38 та совринни қўлга киритган. Ушбу ютуқлар орасида 13 та Англия чемпионлиги ва икки марта Чемпионлар лигаси ғолиблиги ҳам бор.

Қайд этиш жоиз, ушбу тур доирасидаги ўйинда «Манчестер Юнайтед» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:06, 03.05.2026.
Ўқилди: 1920 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик