Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Трамп: «Мен ҳам АҚШ терма жамоаси ўйини учун 1000 доллар тўламаган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

АҚШ Президенти Дональд Трамп ЖЧ-2026 доирасидаги АҚШ ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги ўйин чиптаси учун 1000 доллар тўламаган бўлишини тан олди.

— Мен бу нархдан хабардор эмасдим. Албатта, у ерда бўлишни истардим, лекин очиғини айтсам, мен ҳам бу чипталар учун бунча пул тўламаган бўлардим, — деди Трамп New York Post нашрига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, АҚШ Президенти турнирнинг тижорий муваффақиятини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача 5 миллион дона чипта сотилган ва бу рекорд кўрсаткичдир. Бироқ Трамп нархларнинг баландлиги ўйинларни оддий мухлислар учун ташриф буюриб бўлмас даражага келтириб қўйишидан хавотир билдирди.

— Мен нархларни кўрганим йўқ, лекин кўриб чиқишим керак бўлади. Агар Куинс ва Бруклиндан келган одамлар ва Дональд Трампни яхши кўрадиганларнинг барчаси ўйинга бора олишмаса, мен бундан хафа бўламан. Аммо, шу билан бирга, бу ақл бовар қилмайдиган муваффақиятдир, — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ ФИФАнинг чипталарни қайта сотиш платформасида жаҳон чемпионати финали учун битта чипта нархи қарийб 2,3 миллион долларга чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. ФИФА президенти Жанни Инфантино юқори нархларни Америка бозорининг ўзига хос хусусиятлари ва АҚШда чипталарни қайта сотишга рухсат берилгани билан изоҳлаган.

Апрель ойи бошида ФИФА турнирнинг 40 та ўйини учун чипта нархларини оширди. Финал учун энг қиммат чипталар нархи 8,7 минг доллардан 11 минг долларгача кўтарилди. New York Post маълумотларига кўра, Нью-Жерсидаги ҳал қилувчи баҳс учун чипталарнинг ўртача нархи тахминан 13 минг долларни ташкил этмоқда.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнирда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Киритилди: 02:37, 08.05.2026.
Ўқилди: 1596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [8648]

Суперкомпютер Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини баҳолади [6255]

Каннаваро тарихга кирди: у Беккенбауэр, ван Бастен ва Блохиннинг ноёб рекордини такрорлади [5541]

«Атлетико» Альварес учун белгилаган нархи билан ҳаммани шокка туширди [4823]

Колумбия билан баҳсда терма жамоамиз сафида ким қандай баҳоланди? [4747]

Пуэрта Колумбиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабасидан сўнг фикр билдирди [3494]

Зидан Мессидан 3 та гол ўтказган ўғлига тасалли берди [3474]

«Реал» трансфер бозори юлдузи учун 200 миллион евро сарфлашга тайёр [2982]

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди [2798]

«Атлетико» Альваресни «ПСЖ»га сотишни маъқуллади — «Барселона» бундан хабардор, аммо хавотирда эмас [2705]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик