«Барселона» клуби ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ҳужумчи Роберт Левандовски билан хайрлашди. Аввалроқ польшалик футболчи мавсум охирида жамоани тарк этишини расман эълон қилган эди.
“Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан.
Ҳар бир гол, ҳар бир кураш ва ушбу либсодаги ҳар бир унутилмас лаҳза учун раҳмат, Роберт Левандовски. «Кулес» сени абадий эслаб қолади”, — дейилади каталонияликлар баёнотида.
Левандовски «Барселона» сафига 2022 йил ёзида келиб қўшилган эди. Шу вақт давомида 37 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 191 та ўйинда қатнашиб, 119 та гол ва 24 та голли узатма амалга оширди.
Польшалик футболчи «Барселона» билан:
— 3 марта Испания чемпиони,
— 3 карра Испания Суперкубоги ғолиби,
— 1 марта Испания Кубоги соҳиби бўлди.













