Кириш Регистрация

Флик Левандовскининг «Барселона»дан кетиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳужумчи Роберт Левандовскининг мавсум охирида клубни тарк этиш қарорига муносабат билдирди.

— «Барселона» Левандовски кетганидан кейин нимани йўқотади?
— Бундай даражадаги футболчини топиш осон бўлмайди. Мен буни аввал ҳам айтганман. У ажойиб инсон ва юқори даражадаги профессионал. Уни соғинамиз, лекин буни енгиб ўтамиз ва жамоани қайта қуриб чиқамиз.

— Хайрлашув ҳақидаги суҳбат қандай ўтди?
— Суҳбат яхши ўтди. Менинг барча титулларим у билан бирга қўлга киритилган. У билан ишлаш мен учун шараф бўлди. У доим юқори даражада бўлган, ўзини жисмонан жуда яхши сақлаб келган. Буни ҳеч қачон унутмайман. Левандовски ёш футболчилар учун намуна. У қарорини кийиниш хонасида айтиб ўтди. Биз унинг кимлигини яхши биламиз, — деди Флик.

Левандовски 2022 йилдан буён «Барселона»да ўйнаб келмоқда. Флик эса 2024 йилдан бошлаб каталонияликларни бошқариб келмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 18:52, 16.05.2026.
Ўқилди: 1595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик