Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Теннис. АҚШ очиқ чемпионатида дастлабки чорак финалчилар аниқланди

Баҳо:
+ | -

Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича “Улкан тож” туркумига кирувчи дунёдаги энг йирик мусобақалардан бири АҚШ очиқ чемпионатида эркаклар ўртасида 1/8 финалнинг дастлабки тўрт учрашуви ўтказилди.

Унга кўра испаниялик бир йўла уч нафар ракетка устаси Рафаэль Надаль (турнирда 2-рақам остида сараланган), Томми Робредо (19) ва Давид Феррер (4) бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлдилар. Чорак финалнинг тўртинчи йўлланмасига Франция давлати вакили Ришар Гаске (8) эга бўлди. Чорак финалга йўлланма олган спортчилар 325.000 АҚШ доллари ва 360 рейтинг очкосига ҳам эга бўлдилар.

Ушбу босқичда Рафаэль Надаль – Томми Робредога қарши кортга тушса, Давид Феррер - Ришар Гаске билан ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Бугун нимчорак финалнинг яна тўрт учрашуви ўтказилади. Ўзбекистонлик спорт мухлисларининг диққат эътиборлари биринчи рақамли теннисчимиз Денис Истомин ҳамда “Лондон-2012” Олимпия ўйинлари ғолиби, ушбу нуфузли турнирнинг амалдаги чемпиони Энди Маррей (Б.Британия, 3) ўртасидаги ўйинга қаратилади. Агарда ҳамюртимиз ушбу босқичда ҳам муваффақиятга эришса, “Улкан тож” туркумига кирувчи турнирлардаги энг юқори натижасини қайд этади. Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Денис Истомин 2012 йил Уимблдон турнирида ҳам нимчорак финалга қадар етиб келган эди.

Маълумот учун. Денис Истомин АҚШ очиқ чемпионатининг бу йилги баҳсларида дастлаб Николас Альмагро (Испания, 15)ни 6-3, 6-1, 4-6, 6-3 ҳисобида, иккинчи босқичда Тобиас Камке (Германия)ни 6-4, 6-2, 6-2 ҳисобида, учинчи босқичда Андреас Сеппи (Италия, 20)ни 6-3, 6-4, 2-6, 3-6, 6-1 ҳисобида мағлуб этди ва 1/8 финал йўлланмаси билан бирга 165.000 АҚШ доллари ҳамда 180 рейтинг очкога ҳам эга бўлди.

Бугун ўтказиладиган нимчорак финалнинг қолган жуфтликлари қуйидагича:
Новак Жокович (Сербия, 1) – Марсель Гранольерс (Испания)
Михаил Южний (Россия, 21) – Ллейтон Хьюитт (Австралия)
Станислав Вавринка (Швейцария, 9) – Томаш Бердих (Чехия, 5)

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:09, 03.09.2013.
Ўқилди: 4651 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [6258]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [3237]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [3020]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2628]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2578]

Дунёнинг энг қиммат ҳужумчиси аниқланди — Мбаппе иккинчи, Дембеле бешинчи ўринда [2450]

Расман: Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси ўйинларидан четлатилди [2413]

Тони Кроос Роналдуни танқид қилганларга жавоб қайтарди [2257]

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликларини фош қилган хакер ҳимоя остида қолади [2052]

Луис Энрикенинг қизи ўлим билан якунланган ЙТҲ иштирокчиси бўлди — Marca [2007]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик