Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин АҚШ очиқ чемпионатида иштирокини тўртинчи босқичда якунлашга мажбур бўлди. Британиялик Энди Маррейга қарши кечган баҳсда ҳамюртимиз битта сетни ютишга муваффақ бўлди.
Биринчи сет 5-4 бўлиб турганида Маррей тўпни ўйинга киритди. Ушбу геймда Денис "брейк"ка эришди ва сетнинг якунланишига йўл қўймади. Тай-брекда эса ҳаюртимизнинг қўли баланд келди — 7-5.
Иккинчи сетда эса ўзбекистонлик теннисчи рақибига қаршилик қила олмади — 1-6. Учинчи ва тўртинчи сетлар тенгкурашлар остида кечди, бироқ биттадан "брейк"ни қўлга кирита олган британиялик теннисчи матчни ғалаба билан якунлади.
Энди Маррей чорак финалда Станислав Вавринка (Швейцария) билан баҳслашади. Истомин эса 4-босқичга етиб келгани учун ўз ҳисобини 165 минг долларга бойитган бўлса, шунингдек, АТР рейтинги учун 120 баллга эга бўлди. Бу натижа Денисга кучли 50 нафар спортчи орасига кириш имконини беради.
US OPEN, 4-босқич
Энди Маррей (Буюк Британия) - Денис Истомин (Ўзбекистон) - 1:3 (6-7 (5), 6-1, 6-4, 6-4)