Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Super Chess Classic. Синдаров драматик ўйинда Йорден ван Форестни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақасида 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров мусобақанинг 4-ўринида бораётган, нидерландиялик Йорден ван Форестга қарши баҳс олиб борди. Рақиб партия бошида ҳамюртимизга нисбатан кучли босим уюштирди. Агар Синдаров бир марта бўлса ҳам кичик хатога йўл қўйса, устунликка тўлалигича Ван Форест томонига ўтиб кетган бўлар эди. Аммо Жавоҳир ўйлаш учун кўп вақт сарфлаган бўлса-да, энг тўғри юришларни амалга оширди.

23-юришга келиб эса рақиб хатога йўл қўйди ва ўз пиёдасини текинга бериб қўйди. Йорден бу орқали Жавоҳирнинг шоҳи томон кучли ҳужум ташкил қилмоқчи бўлди. Аммо ўзбек шахматчисида етарлича ҳимоя воситаси борлигини у сезмай қолди. Натижада устунлик Синдаров томонга ўтди ва у ўз устунлигини ошириб борди. Бироқ вақт танқислиги туфайли ватандошимиз 29-юришда ноаниқ ҳаракат қилиши оқибатида вазият тенглашиб қолди.

Ўйин дурангга қараб кетаётганди, аммо 47-юришда ван қўпол хатога йўл қўйди. Жавоҳир Синдаров эса бу имкониятни қўлдан чиқармади ва баҳсни ғалабага қадар олиб борди. Натижада Йорден ван Форест 53-юришда мағлубиятни тан олди. Боиси, бир нечта юришдан кейин рақибни мот кутаётганди.



8-турдан сўнг Жавоҳир 4,5 очко билан 7-ўриндан 3-ўринга кўтарилди. 9-турда Синдаров америкалик Уэсли Сога қарши оқ доналарда ўйин ўтказади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:16, 23.05.2026.
Ўқилди: 1212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [3942]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3027]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2712]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2632]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2609]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2384]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [2016]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1870]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1837]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1744]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик