Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Барселона» ва «Манчестер Сити» «Будё-Глимт»нинг 17 ёшли ҳужумчиси учун курашади

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Барселона» ва Англиянинг «Манчестер Сити» клублари Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоасига тегишли бўлган 17 ёшли ҳужумчи Миккель Бронинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боришмоқда. Инсайдер Руди Галеттининг Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, футболчига Италиянинг «Ювентус» ва Нидерландиянинг «Аякс» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, шу йилнинг январь ойида «Ньюкасл» даниялик футболчини сотиб олиш бўйича таклиф билан чиққан эди. Ўшанда «Будё-Глимт» ўйинчини сотишни рад этган. «Қарғалар»нинг Брога бўлган қизиқиши ҳамон сақланиб қолгани айтилмоқда.

Миккель Бро 2025 йилнинг февраль ойида Даниянинг «Орхус» клубидан «Будё-Глимт» сафига келиб қўшилган эди. У Даниянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоаси сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчи ушбу терма жамоа сардори ҳисобланади.

Киритилди: 14:55, 30.05.2026.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик