«Ливерпуль» ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, ҳозирги кунда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Жейми Каррагер Лондоннинг «Арсенал» клубининг Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га қарши ўйинини кескин танқид остига олди.
«Арсенал» бутун 120 дақиқа давомида «Хетафе» услубида ўйнади. Ўз хотирамга кўра, бу Чемпионлар лигаси финалидаги энг ёмон ўйинлардан бири. Бу шунчаки лигада жон сақлаб қолиш учун ўтказилган ўйин эмас, нуфузли турнирнинг ҳал қилувчи баҳси эди. Икки соат давомида фақат ҳимояланиб, пенальтилар сериясида Райя (дарвозабон) бизни қутқариб қолади деб умид қилиб бўлмайди», — дея экспертнинг сўзларидан иқтибос келтиради Yahoo Sports.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий вақтида жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди. Пенальтилар сериясида эса парижликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.













