Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Мбаппе «Реал» сафидаги энг яхши ўйинини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби юлдузли марказий ҳужумчиси Килиан Мбаппе «қироллик клуби» таркибида ўтказган энг яхши учрашувини айтди.

«Реал»даги энг яхши ўйиним — «Манчестер Сити»га қарши баҳсда хет-трик қайд этган учрашувимдир. Ўшанда 100 фоизлик имконият билан ўйнагандим. Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги ўйин. «Сантьяго Бернабеу»да киритган учта голим», — дея ҳужумчининг сўзларини келтиради AS нашри.

Мбаппе 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида бўлиб ўтган «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги учрашувни ёдга олди. Ўша баҳсда «қироллик клуби» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 27 ёшли франциялик футболчи 2024 йилдан буён «қаймоқранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг бозордаги трансфер баҳоси 180 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:07, 06.06.2026.
Ўқилди: 1667 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик