Кириш Регистрация

Ольмо «Барселона»даги дўстлари кимлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг испаниялик хавбеки Дани Ольмо каталонияликлар сафидаги жамоадошлари ҳақида фикр билдирди.

«Кўпчилигимиз клуб академиясидан етишиб чиққанмиз. Ҳозир бизда жуда яхши жамоа шаклланган. Мен Ямал, Педри, Ферран, Гави каби футболчилар билан бирга ўйнаяпман... Биз дўст бўлиб қолдик. Бу жамоа буюк ютуқларга эришишга қодир», — дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Ўтган мавсумда «кўк-анорранглилар» Испания Ла Лигаси чемпионлигини қўлга киритишди. 28 ёшли ярим ҳимоячининг каталонияликлар билан тузган меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи якунига қадар мўлжалланган. Ольмонинг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 12:16, 07.06.2026.
Ўқилди: 416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик